АҚШ Украинага потенциал қурол-яроғлар учун катта маблағ ажратди

Иллюстратив фото
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (Ukraine Security Assistance Initiative, USAI) доирасида қурол ишлаб чиқариш учун 400 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «The New York Times» нашри хабар берди.
231 конгрессмен қонун лойиҳасини ёқлаб, 196 нафари қарши овоз берди.
USAI дастури мудофаа корхоналаридан ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва сотиб олишни молиялаштиришни назарда тутади. Кейинчалик қуроллар Украинага топширилиши мумкин. Бироқ ишлаб чиқарилган қуролларни республикага етказиб бериш ўз-ўзидан амалга оширилмайди, фақат Мудофаа вазирининг тақдимномаси билан амалга оширилади. Яъни, АҚШ бу қуролларни сақлаб қолиши мумкин.
Шу йилнинг 9 сентябрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартиришни таклиф қилганди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, америкалик солиқ тўловчилар аллақачон Украинани қўллаб-қувватлаш учун 175 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган ва бу етарли ҳамда АҚШ энди чет эл урушларини молиялаштира олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг