АҚШ ўзининг энг муҳим иттифоқчиси билан ядровий келишувни бузишда гумон қилинмоқда
Архив сурат
Австралия Қўшма Штатлар AUKUS ҳарбий-сиёсий альянси доирасида ядровий сув ости кемаларини етказиб бериш жадвалини бузиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзмоқда “Bloomberg”.
Шундай қилиб, 2025 йилда Америка Қўшма Штатлари “Virjinia” синфидаги битта сув ости кемасини ишлаб чиқармоқчи, ҳолбуки иккита бўлиши тахмин қилинган эди. Бу ҳолат Вашингтоннинг Канберра олдидаги бештагача ядровий сув ости кемасини сотиш мажбуриятларини бажариш қобилиятини шубҳа остига қўяди, деб тушунтирмоқда нашр.
Австралиянинг собиқ бош вазири Малкольм Тернбуллнинг таъкидлашича, ҳақиқат шуки, америкаликлар ўз сув ости кемаларини Австралияга бериш ёки сотиш орқали уларнинг тақчиллигини янада кучайтирмоқчи эмас.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар аллақачон Хитойнинг ҳарбий саноати билан тенглашиш учун курашмоқда ва Австралия талабларини қондириш учун ўз эҳтиёжларини қурбон қилмоқчи эмас.
2021 йил сентябрида имзоланган AUKUS (Австралия, Буюк Британия, АҚШ) келишуви Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасида кучайиб бораётган таъсири ва ҳарбий иштирокига қарши туришга қаратилган. Битим иккита асосий устунга эга: Австралиянинг оддий қуролланган ядро сув ости кемаларини сотиб олиши ва илғор технологиялар, жумладан квант, гипертовуш ва сунъий интеллектни уч томонлама алмашиш.
Бунга эришиш учун Канберра Франция билан оддий сув ости кемаларини қуриш шартномасидан воз кечганди ва бу дипломатик жанжални келтириб чиқарганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг