АҚШ Мудофаа вазирлигида Яқин Шарқда ҳарбий қудратни ошириш учун етарли маблағ йўқ

10:56 29 Ноябрь 2023 Дунё
256 0

Politico нашрнинг қайд этишича, Пентагон Фаластин–Исроил можаросининг кучайиши фонида минтақага қўшимча авиаташувчи зарбалар гуруҳи, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қирувчи самолётлар ва юзлаб америкалик ҳарбийларни жўнатиш ҳақида буйруқ берган эди.

Бироқ, Конгрессда жорий йил учун молиялаштиришни тасдиқлаш масаласида консенсуснинг йўқлиги АҚШ Мудофаа вазирлигининг Яқин Шарқда «ўз кучларининг мавжудлигини кўпайтириш учун тўлашга пули йўқлиги» билан изоҳланади. Нашрдан маълум бўлишича, ҳозирда Пентагон ўз ихтиёрида фақат ўтган молия йили учун бюджет доирасида ажратилган чекланган маблағга эга, жорий йил учун доимий бюджет ҳали ҳам қабул қилинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер