АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат армиясини сезиларли даражада қисқартиришни кўриб чиқмоқда
Архив фото
АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка армиясини сезиларли даражада қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «CNN» Пентагон томонидан тайёрланган ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда.
«Кўриб чиқилаётган режалар орасида жанговар бўлинмаларни бирлаштириш, эҳтимол, қўшма кучларни ривожлантириш ва тайёрлаш учун масъул бўлган идорани тугатиш ҳамда АҚШ қўшинларининг Япониядаги мавжудлигини кенгайтирмаслик киради», — дейилади нашрда.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар Дональд Трамп маъмуриятининг федерал ҳукуматни қисқартириш бўйича умумий сиёсатига мос келади. АҚШ Мудофаа вазири Питер Хегсет таъкидлаганидек, уларни бу чора-тадбирларга илҳомлантирган нарса Илон Маск ва унинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти бўлиши мумкин.
Айни пайтда АҚШ Мудофаа вазирлигининг йиллик бюджети 800 миллиард доллардан ошади.
Аввалроқ, Пентагон АҚШ ҳарбий хизматчиларининг ташқи кўринишига эътибор қаратганди. Питер Хегсетнинг сўзларига кўра, вазирлик америкалик аскарларнинг жисмоний тайёргарлиги стандартларини кенг кўламли кўриб чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг