АҚШ Москвага нималар ваъда берди?

17:10 27 Март 2025 Дунё
820 0

Саудия Арабистонида ўтказилган музокаралар натижасида Россия ва АҚШ иккита чекланган келишувга эришди: энергетика объектларига ҳужумлардан вақтинча воз кечиш ва Қора денгиздаги ҳужумларни тўхтатиш. Бироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп талаб қилганидек, жанговар ҳаракатларда тўлиқ 30 кунлик танаффусга эришишнинг иложи бўлмади. Мутахассисларнинг фикрича, бу келишувлардан энг кўп фойда кўрган томон Кремль бўлган.

Ҳарбий таҳлилчи Нико Лангенинг фикрига кўра, Россия нуқтаи назаридан бу келишувлар манфаатли бўлиши мумкин. «Москва аллақачон Қора денгизнинг ғарбий қисмида мағлубиятга учради, Украина эса Одессадан савдо йўлларини тиклади. Охирги келишувлар Россия учун аслида ҳеч қандай фойда келтирмайди», — дейди у.

Музокаралар жараёнида АҚШ Москвага ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш имкониятини тиклаш ҳамда ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштиришга ёрдам беришни ваъда қилган.

Британия нашрлари эса воқеаларнинг ривожидан келиб чиқиб, Россия музокаралардан Украинага нисбатан кўпроқ ютуқ қўлга киритганини таъкидламоқда. Шунингдек, Кремль музокараларни атайлаб чўзиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда, деган тахминлар ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?