АҚШ кўп жиҳатдан учинчи дунё давлатига ўхшаб қолди — Дональд Трамп
Фото: AP
Америка суд тизимининг коррупцияси ва назоратсиз муҳожирлар оқими Қўшма Штатларни учинчи дунё давлатига айлантирмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мичиган штатида ўз тарафдорлари олдидаги митингда айтиб ўтди.
«Агар булар давом этса, ҳеч ким АҚШда бизнес қилишни хоҳламайди ва биз учинчи дунё давлатига айланамиз», — дейди у.
Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон кўп жиҳатдан учинчи дунё давлатига ўхшаб қолган. Шу ўринда сиёсатчи мамлакат жанубидаги муаммоларни эслади.
Аввалроқ, Дональд Трамп президентликка сайланса, йилига миллионлаб муҳожирларни депортация қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Таъкидланишича, сиёсатчи кўп босқичли депортация жараёнини қисқартириб, 1798 йилда қабул қилинган қонундан фойдаланиб, жиноий иш билан шуғулланган муҳожирларни зудлик билан йиғиб, депортация қилиши кутилмоқда.
Бунгача Трамп Қўшма Штатлар яқин келажакда терактлар содир этилишини кутаётганини айтганди. Бу мамлакатга кўп сонли ноқонуний мигрантларнинг кириб келиши туфайли содир бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг