АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроил ва Тайванга қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди
Фото: AP
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 26,4 миллиард долларлик қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, қонун лойиҳаси учун 366 конгрессмен овоз берган. Яна 58 нафари бунга қарши чиқди.
Вакиллар палатаси томонидан маъқуллангандан сўнг ҳужжат кўриб чиқиш учун АҚШ Сенатига юборилади.
Шу куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларга 8,12 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан қабул қилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, қонун лойиҳаси учун 385 конгрессмен овоз берди. Яна 34 нафари бунга қарши чиқди.
Ҳужжат АҚШ Сенатига кўриб чиқиш учун юборилади.
Бундан ташқари, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинага қарийб 61 миллиард долларлик қўшимча ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам қабул қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг