АҚШ Конгрессида илк бор “Ўзбекистон куни” ўтказилди
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон республикасининг АҚШдаги элчихонаси ва Америка Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус” билан биргаликда “Ўзбекистон куни”ни ташкил қилди. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази хабар берди.
АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган тадбирда Техаслик конгрессмен Пит Сешнс, Ғарбий Виржиниялик конгрессвумен Керол Миллер, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Осиё бюроси администратори ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Жаҳон банкининг Евроосиё бўйича ижрочи директори Доминик Фавре, шунингдек, нуфузли конгресс аъзоларининг бир қатор стафферлари, Вашингтондаги дипломатик корпуси, экспертлар ҳамжамияти, нуфузли ишбилармон доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етишди.
Икки томонлама ҳамкорлик тарихида илк бор ўтказилган мазкур тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон янгиланган Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унинг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатимизни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таъминлашдаги ўрни ҳақида фикр алмашишди. Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, сўз эркинлигини ҳимоя қилишни акс еттирувчи Янги Конституция қабул қилинганини олқишлашларини таъкидлашди.
Янги Конституция инсон ҳуқуқлари, мулк кафолатини ва хорижий сармояларни ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлагани ҳам айтиб ўтилди. Иштирокчилар фикрича, Ўзбекистонда қисқа вақт ичида бизнес учун мустаҳкам ва шаффоф қонунчилик базаси ва қулай инвестицион муҳит шакллантирилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланди. Иштирокчилар 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда савдо-сотиқни ривожлантириш ва бутун Марказий Осиёда барқарорлик яратишга хизмат қилувчи фундаментал ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Юртимиздаги кенг қамровли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдеворга айлангани айтилди.
Суҳбатларда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тадбир давомида Конгресс аъзолари икки томонлама муносабатлар тобора янги мазмун билан тўлдирилиб, стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганига урғу беришди. “Қадимги Ипак йўлининг муҳим чорраҳаси сифатида Ўзбекистон АҚШнинг кучли савдо шериги бўлиши мумкин ва бўлиши керак”, - деди тадбир қатнашувчилари.
Шу билан бирга, иштирокчилар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун АҚШ Конгресси аъзоларини «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатишга чақиришди. Уларнинг фикрича, бу “эскирган тузатишини бекор қилиш ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантиришга олиб келади”.
АҚШ давлат ва нодавлат ташкилоти вакиллари сўзга чиқар экан, улар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлашди. Улар кўпроқ сармоя жалб этишга, иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган минтақавий инфратузилмаларни кенгайтириш мақсадида ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини айтишди.
Умуман олганда, Капитолий тепалигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистондаги ички ўзгаришларга ва мамлакатнинг Марказий Осиёдаги геостратегик ролига қизиқиш ортиб бораётганини намоён бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг