АҚШ Хитойнинг Тайванга қурол етказиб бериш бўйича позициясини ҳисобга олмайди
Иллюстратив фото
АҚШ Хитойнинг Тайванга қурол етказиб беришга йўл қўйилмаслик ҳақидаги позициясини ҳисобга олмайди.
АҚШ Хитой расмийларининг Тайванга қурол етказиб беришга йўл қўйилмаслик ҳақидаги баёнотини инобатга олмайди.
Пекиннинг бу борадаги позициясини инобатга олишдан бош тортиши ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ Сенати қўмитасидаги эшитувда маълум қилди.
Қайд этилишича, дипломатга «Хитой Тайванга ҳарбий ёрдам жўнатишда қизил чизиқларга ишора қилганми?», деган савол берилган.
«Йўқ, агар улар қачондир шундай демоқчи бўлишса, биз буни, албатта, ҳисобга олмаймиз», дея жавоб берган Блинкен.
Аввалроқ, Тайвань қуролли кучлари ҳарбий самолётлар ва сув ости кемаларига қарши ҳарбий машғулотларни бошлагани маълум бўлган эди. Манбага кўра, маневрлар 23 мартга қадар давом этади.
Машғулотларда «F-16V» ва «Mirage-2000 5s» қирувчи самолётлари, шунингдек, товуш тезлигидан тез ҳаракат қилувчи «Indigenous Defence Fighters» (IDF) ҳарбий ўчоқлари, сув ости кемаларига қарши «P-3C» патруль самолётлари, шунингдек, сув ости кемалари қарши «S-70C» вертолётлари ва дронлар иштирок этмоқда.
Шу муносабат билан Хуален авиабазасида семинар бўлиб ўтади. Унда инструкторлар «F-16V» ва «Mirage-2000 5s», «Indigenous Defence Fighters» (IDF)да ҳаво жанги бўйича машғулотлар ўтади.
Қайд этилишича, Тайвань армияси бўғозда кескинлик кучайиши фонида ҳарбий машғулотлар бошлаган. Гап шундаки, Хитой авиацияси мунтазам равишда оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тан олиш зонасига кириб боради.
Хусусан, шу йилнинг 18 март куни Тайвань оролга туташ ҳудудда Хитой Халқ Озодлик Армиясининг 20 дан ортиқ самолёти ва тўртта кемасини пайқаган. Шу билан бирга, 15 та самолёт Тайвань бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган.
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Хитой Тайвань билан бирлашиш жараёнини изчил олға силжитиш ниятида эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг