АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритди

03:36 20 Апрель 2024 Дунё
611 0

Фото: Global Look Press

АҚШ Молия вазирлиги Ғарбий Соҳилдаги вазият билан боғлиқ ҳолат туфайли бир Исроил фуқароси ва ушбу мамлакатнинг икки ташкилотига қарши санкциялар жорий қилди.

Бу ҳақда Америка молия департаменти маълум қилди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден Ғарбий Соҳилдаги зўравонлик ҳаракатларига алоқадор Исроил фуқароларига қарши санкциялар жорий этишга рухсат берувчи фармонни имзолаган эди. Санкциялар рўйхатига киритилиши АҚШдаги активларни музлатиб қўйиш ва Америка фуқаролари ва компанияларига алоқадор шахслар билан бизнес юритишни тақиқлашни назарда тутади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?