АҚШ эсминеци Эрон назоратидаги ҳудудга яқинлашмоқда
Архив фото
АҚШ эсминеци Ўмон кўрфазидаги Эрон назоратидаги сувларга яқинлашган, Эрон ҳарбийлари огоҳлантириш берган. Бу ҳақда IRIB давлат телерадиокомпаниясининг хабар берди.
Манбага кўра, чоршанба куни Тошкент вақти билан 12:30 атрофида АҚШнинг «DDG Fitzgerald» эсминеци Уммон кўрфазидаги Эрон назоратидаги сувларга яқинлашмоқчи бўлган. Шундан сўнг Эрон вертолёти америкалик ҳарбийларни огоҳлантириш учун ҳавога кўтарилди, бироқ АҚШ эсминеци вертолётга зарба бериш билан таҳдид қилган.
«АҚШ эсминецининг такрорий таҳдидига жавобан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди ва шу тариқа вертолёт мудофаа тизимларининг тўлиқ ҳимояси остида эканлиги ва АҚШ эсминеци жанубга йўналишини ўзгартириши кераклиги ҳақида қатъий огоҳлантириш берилди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг