Сенатда ЕХҲТнинг махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева ЕХҲТнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Кери Джонстон бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва муносиб меҳнат тамойилларини таъминлаш соҳасида ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорлик амалий натижалар бераётганига алоҳида эътибор қаратилди. Одам савдосидан жабрланганларни аниқлаш ва ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани билдирилди.
Кери Джонстон Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ижобий баҳолади. У миллий механизмларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, жабрланувчиларга йўналтирилган ёндашувни кучайтириш ва профилактика ишларини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Рақамли платформалар орқали содир этилаётган ёллаш ва алдаш ҳолатларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида ўтказилаётган одам савдосига қарши курашишда технологиялардан фойдаланишга бағишланган халқаро тренингнинг аҳамияти, унда кўтарилган долзарб масалалар ва илгари сурилган ташаббусларни Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг келгуси режа ва дастурларига жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг