Эрон ҳеч қачон ядро дастуридан воз кечмайди
Фото: Pixabay
Эроннинг ядровий иншоотлари АҚШнинг ракета зарбалари оқибатида жиддий зарарланган, бироқ Теҳрон улар тикланганидан кейин уранни бойитиш ишларини давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи айтиб ўтди.
«Бизнинг объектларимиз шикастланган, жиддий зарар кўрган, ҳозир етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Объектлар вайрон қилинган», — дейди у.
Бироқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ядровий иншоотлар тикланишини, уранни бойитиш «тинч мақсадларда» давом этишини таъкидлади.
«Энди бу тўхтатилди, чунки ҳа, зарар жиддий ва оғир, лекин биз [уран] бойитишдан ҳеч қачон воз кеча олмаймиз, чунки бу олимларимизнинг ютуғидир», — дейди Арақчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий иншоотларига янги зарба беришга буйруқ беришга тайёрлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу «керак бўлса» содир бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг