АҚШ Эрон футбол федерацияси раҳбарига виза бермади

13:55 26 Ноябрь 2025 Спорт
480 0

Эрон футбол федерацияси раҳбари Мехди Тожга Америка Қўшма Штатларига кириш учун виза берилмади. Бу ҳақда Эроннинг “Total Fut” портали хабар тарқатди.

5 декабрь куни келгуси йили Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади. Ушбу маросимда Жаҳон чемпионатига йўлланма олган мамлакатларнинг футбол раҳбарлари, бош мураббийлари ва фахрий футболчилари иштирок этиши кўзда тутилган эди. Аммо, Эрон футбол федерацияси раҳбари ушбу маросимда қатнашмайдиган бўлди.

“Эрон футбол федерацияси раҳбари Мехди Тожга Америка виза бермади. Эрон делегациясидан қуръа ташлаш маросимида терма жамоа бош мураббийи Амир Галеноий, халқаро алоқалар мутахассиси Умид Жалоли ва ижрочи директор Махди Хорати иштирок этади”, дейилади манба хабарда.

Олдинроқ, форс матбуотида эронлик мухлисларнинг Америкага кириши билан боғлиқ муаммо бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер