Апрель ойида яна бир халқаро конференция ўтказилади

21:01 13 Январь 2022 Жамият
1174 0

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, академик Юнус Ражабий таваллудининг 125 йиллиги, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий таваллудининг 80 йиллиги, Юнус Ражабий уй-музейининг ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция Ташкилий қўмитасининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси маълум қилди.

Ушбу маслаҳат учрашувида Халқаро илмий-амалий конференцияни жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари ўтказиш белгиланиб, уни юқори савияда ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер