Ангренда салкам 30 тонна кўмирни ноқонуний сотиб юбормоқчи бўлишди
Ангрен шаҳрида 28,6 тонна кўмирни ноқонуний сотилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ИИБнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. «Чинобод» МФЙ ҳудудида «MAN» русумли автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Н.Х. фаолияти тугатилган “K.B.» МЧЖнинг сохта юк хати асосида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмирни қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг