Англиядаги энг кўҳна футбол дербилардан бирида «Эвертон» стадиони Ўзбекистон байроғи билан безатилди
Бугун Англия премьер-лигасининг 5-тури ўйинларига старт берилди.
Хусусан, айни пайтларда мамлакат чемпионатининг энг кўҳна дербиларидан бири — «Эвертон» — «Ливерпул» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтяпти.
Эътиборлиси, мазкур марказий матчлардан бирига мезбонлик қилаётган «Гудисон Парк» стадиони трибуналаридан бири Ўзбекистон байроғи билан безатилди.
«АПЛ ўйинларида мен кўрган энг катта байроғимиз шу» дея эътироф этди барча ҳамюртларимиз учун ёқимли бўлган ушбу ҳолатни таниқли футбол шарҳловчиси, спорт журналисти Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган бизнесмен Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси «Эвертон» клуби учун қурилажак янги ўйингоҳга ном қўйиш ҳуқуқини шу йили сотиб олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг