Андижонга «Китоблар карвони» етиб келди
Билим олишнинг, тафаккурни бойитишнинг энг муҳим усули китоб ўқишдир. Ҳар қандай восита катта аҳамият қозониши мумкин, бироқ китоб ўрнини эгаллай олмайди. Шу боис республикамизда халқ таълими йўналишида болаларни китобга жалб этиш, бунинг учун етарли шароит яратишга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортиб бормоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасалари учун «Китоблар карвони» етиб келди.
— Бу китобларнинг аксарияти бадиий адабиёт эканлиги биз учун муҳим,-дейди Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахриёр Абдулазизов. —Тан олиш керак, аксарият бадиий адабиётларнинг нархи қиммат. Электрон мутолаа эса китобчалик таъсир кучига эга эмас. Шу боис вазирлик томонидан яратилган бундай имконият биз ёшлар онгини шакллантиришда жуда муҳимдир.
«Китоблар карвони» лойиҳаси асосида етиб келган 15 турдаги 10 минг 20 дона бадиий адабиётлар Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан туман ва шаҳарлардаги мавжуд мактабларга етказилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг