Андижонда янги газ қудуғи аниқланди

00:13 10 Октябр 2021 Иқтисодиёт
934 0

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида янги газ қудуқларини ўрганиш ишлари ўзининг ижобий самарасини бера бошлади. Жумладан, Андижон туманидаги Храбек қишлоғида янги қудуқ очилди.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, қудуқни ўрганиш ишлари 2019 йилнинг 4 апрель кунидан бошланган. “Jizzakh-Petroleum” МЧЖнинг Андижон ҳудудий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан бошланган ишлар натижасида қудуқдан 2020 йил 2 май куни саноатбоп газ оқими олинган. 2020 йил 14 май куни бу ерда ўзлаштириш ишлари якунланган. Жорий йилнинг 8 октябрь куни ушбу манзилда қайта ўзлаштириш ишлари бошланди ва 2490-2476 метр интервалда замонавий технология қўлланилиб, қайта ўзлаштириш ишлари натижасида саноатбоп газ  оқими олинди.

Ҳозирда газ миқдори ҳамда таркибини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?