Андижонда ТУРКСОЙ Бош котиби билан 2026 йилга мўлжалланган маданий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Халқаро Туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида у вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашиб, тарихий, маънавий ва маданий асосларга таянган ҳолда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда ТУРКСОЙ Бош котибияти, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида 2026 йил — «Туркий дунёнинг маданий пойтахти» ташаббуси доирасида амалга ошириладиган кенг қамровли тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилгани қайд этилди.
— Андижон шаҳри туркий дунёнинг бой тарихи, маданий мероси ва маънавий салоҳиятини ўзида мужассам этган маскан ҳисобланади, — деди Султон Раев. — 2026 йил доирасида режалаштирилаётган тадбирлар орқали нафақат маданий дипломатияни кучайтириш, балки туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга эришамиз. Бу жараён Андижоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
Учрашув якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман давомида мазкур ташриф, учрашув мазмуни ҳамда режалаштирилган тадбирлар юзасидан журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг