Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчига икки литр ариқ суви ичириб жазолади
Фото: Иллюстратив фото
6-синф ўқувчиси дарсга кечикиб кирган ва ўқитувчига қўпол муомалада бўлган. Ўқитувчи эса уни 2 литр ариқ суви ичириб, нок баргини ейишга мажбурлаган.
«Ўша кун мактабда навбатчи сифатида эшик тагида ўтиргандим. У ўқувчи 2-соат охирига кеч қолиб келди. Сабаби сўралганда гап қайтарди. Ўзимнинг қариндошим экани сабабли унга ўзингни бос деган мақсадда 100 грамм ёки бир пиёлача сув ичирганман. Бу ердаги бошқа гаплар қаердан келяпти, буни билмайман. Нок дарахти бор, лекин бунақа нарса қилинмаган»,— деган ўқитувчи.
Қайд этилишича, дарсга кечиккан ўқувчи ва уни жазолаган домла ўзаро қариндош бўлган. Воқеага жабрланувчининг синфдошлари ҳам гувоҳ бўлган.
«Кечирим сўраттириб, докторга олиб борамиз деди. Ўзи олиб кетди шифохонага. У ерда шифокорлар ҳеч қандай муолажа шартмаслигини, яхши бўлиб кетишимни айтди», — дейди жабрланган ўқувчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг