Андижонда «Nexia-2» мопед ва велосипедчини уриб юборди

13:40 13 Сентябр 2025 Жамият
176 0

Видеодан кадр

Андижон вилоятида «Nexia-2» ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, мопед ва велосипедчини уриб юборди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қўрғонтепа тумани Хон кўча маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-137 «Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ» автомобиль йўлининг 48-километрида содир бўлган.

Ўша куни 29 ёшли ҳайдовчи А.Қ. «Nexia-2» русумли автомашинани Қўрғонтепа йўналишида бошқариб келиб, тартибга солинган чорраҳада светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, дастлаб чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган мопед транспорт воситаси билан тўқнашган. Шундан сўнг руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчисини ҳам уриб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мопед ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипед ҳайдовчиси Б.Н. енгил тан жароҳати олишиб, Қўрғонтепа тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, қCга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чораси кўрилиши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер