Андижонда «Маtiz» икки болани уриб юборди

03:49 24 Март 2025 Жамият
248 0

Фото: Telegram

Андижон вилояти Асака туманида «Маtiz» икки нафар болани уриб юборди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа Асака тумани Юксалиш МФЙ ҳудудидан ўтган D-105E Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 44 ёшли А.О. ўзининг «Маtiz» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйига жўнаб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер