Андижонда «хўроз арена»си очиб, қимор ўйини ташкиллаштирганлар аниқланди

Андижонда хўроз уриштириш учун арена ташкил этиб, қимор ўйини ташкиллаштирганлар қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрихон туманида яшовчи икки нафар шахс Қипчақўрғон маҳалласидаги мевали боғда ноқонуний равишда махсус арена ташкиллаштириб, хўроз уриштириш ўйинини йўлга қўйган ва унда қатнашиш учун фуқароларни тўплаб, қимор ташкиллаштирган.
Ўйин давомида иштирокчилар пул тикиб, маблағлар ноқонуний тақсимланган. Воқеа жойидан далилий ашё сифатида 300 доллар, 1 миллион 377 минг сўм пуллар ва 2 дона хўроз олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган икки нафар вайнер судга берилгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг