«Реал Мадрид» футболчиси жароҳат олди ва «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Кеча, 27 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган баҳсда «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Реал Мадрид»ни мағлуб этди.
Учрашувнинг 59-дақиқасида «қироллик клуби» сардори Дани Карвахал оёғидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бугун клуб шифокорлари футболчининг ҳолати бўйича расмий маълумот берди.
Расмий хабарга кўра, Карвахалнинг жароҳати жиддий бўлиб, у камида бир ой давомида майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, яқин вақтда «Реал Мадрид»ни муҳим баҳслар кутмоқда. Хусусан, жамоа 26 ноябр куни Испания чемпиони «Барселона»га қарши баҳс ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалига «Реал Мадрид»нинг яна бир ўнг қанот ҳимоячиси — Трент Александр-Арнолд ҳам жароҳат олгани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг