Андижонда Кадастр агентлиги бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди

19:10 11 Апрель 2025 Жамият
323 0

Фото: Андижон вилоят прокуратураси

Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ва унинг шериги 10 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М. ҳамда собиқ ходими С.О. фуқаро Н.А.га Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Кадастрлар палатасида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтгани аниқланган.

Улар бунинг эвазига жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?