Андижонда иккита юк машинаси, «Damas» ҳамда «Spark» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

19:21 03 Октябр 2024 Жамият
198 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида иккита юк машинаси, «Damas» ҳамда «Spark» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса юзасидан вилоят ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 3 октябрь куни соат 17:00 ларда, Шаҳрихон тумани Янги ваҳим МФЙ ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг 406 км.да юз берган.

Аниқлик киритилишича, ҳайдовчи Т.Р. «Damas» русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётиб кескин тўхтаб қолган, шу боис унинг орқасидан келаётган «Spark» ҳам шу заҳоти тормозлашга мажбур бўлган. Бу вақтда мазкур автомобиллар орқасидан, FAV русумли юк машинасини тортиб келаётган «Howo» об-ҳаво шароитини инобатга олмагани ва оралиқ масофа сақламагани туфайли тўқнашув содир этган.

«Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?