Андижонда электр энергияси таъминоти яхшиланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Қиш фасли яқинлашгани сари аҳолини электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ташвишлари ортади. Шу боис «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Андижон ҳудудий филиали томонидан 71 та МФЙда соҳага оид муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон шаҳридаги «Боғи эрам» МФЙда 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларида таъминот сифати яхшиланди.
– Ҳар йили куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатиларди, – дейди ушбу маҳаллада яшовчи Собиржон Сойибназаров. – Айниқса, ёғингарчилик пайтлари чироқсиз ўтирардик. Маҳалламизда олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли мавсумни беталафот ўтказадиган бўлдик. Бунинг учун ҳудудимизга 26 та темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1000 метр масофага электр узатиш тармоғи тортилди. 1 та трансформатор ишга туширилди.
Режага биноан, 32,9 км. тармоқ тортиш, 56 та трансформаторларни ишга тушириш ҳамда 1177 та темир бетон таянчларни ўрнатиш орқали ҳамюртларимизнинг электр энергиясига эҳтиёжини тўлиқ қондириш кўзда тутилган.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг