Андижонда 86 та маҳалладаги муаммо ижобий ечим топмоқда

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида республикамиз Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш шароитини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Мисол учун, «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ички ариқларни бетонлаш ишлари олиб бориляпти.
— Авваллари қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлган ариқ ва каналларни лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилар эди, — дейди бошқарма муҳандиси Азизбек Солиев. — Эндиликда вилоятнинг ўзида 68 та объектда ички ариқларни бетонлашга киришилган. Бунинг натижасида сувни тежаш ва шароити оғир ҳудудлардаги томорқаларни ҳам суғориш имконияти яратилмоқда. Лойиҳа ишлари фойдаланишга топширилгач, 23 млрд. сўм маблағни иқтисод қилишга эришилади.
Пахтаобод туманидаги «Нодирабегим» МФЙ аҳолиси ҳам бу саъй-ҳаракатлардан миннатдор. Боиси 250 та хонадоннинг 94 тасида томорқани суғориш масаласи муаммога айланган эди.
— Ариқларни бетонлаш орқали сув етиб бормаётган манзиллардаги томорқаларни ҳам суғориш имкони вужудга келди, — дейди маҳалла фаоли Мавлудахон Абдуллаева. — Бунинг натижасида ҳар бир хонадон эгаси бир йилда ўртача 7-10 млн. сўм қўшимча даромад олиши мумкин бўлади.
Олиб борилаётган бу каби ишлар натижасида вилоятдаги 86 та маҳаллада томорқаларни суғориш билан боғлиқ муаммолар ижобий ечим топмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг