Андижонда 511 гектар ерда замонавий иссиқхоналар яратилади
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Асака туманида nethouse услубида замонавий иссиқхона барпо этилмоқда. Хўш, бу қандай иссиқхона? Унинг афзаллик жиҳатлари нимада?

— “Nethouse” сўзини ўзбек тилига таржима қилганда, «Тўрли уй» маъносини англатади, — дейди лойиҳа раҳбари Шерзодбек Саидов. — Бу турдаги иссиқхоналар ёзги фаолиятга мослашган бўлиб, устки қисми махсус тўр билан қопланади. Қоплама қуёшнинг ультрабинафша нурини қайтариб, ўсимликни керакли микдордаги офтоб нури ва иссиқлик билан таъминлаб беради. Тўрнинг устидан фитоҳимояланган қоплама тортилиши эвазига экинларга кимёвий ишлов берилмайди. Шу боис бу каби иссиқхоналарда етиштирилган ҳосил юз фоиз экологик тоза ва хавфсиз ҳисобланади. Қолаверса, очиқ майдонда парваришланган ўсимликка нисбатан беш баробар кўп ҳосил беради. Энг муҳими, бу услубда етиштирилган мева-сабзавотлар жаҳон бозорида харидоргир.
Туманнинг Алишер Навоий номидаги массивида қурилаётган ушбу иссиқхонада бир йилда 7 минг тонна ҳосил етиштириш кўзда тутилган. Бунинг натижасида давлат бюджетига 9 млрд. сўм маблағ келиб тушади ва, асосийси, 600 та янги иш ўрни яратилади. Шу ойнинг охирида ишга тушириладиган масканда парваришлаш учун Испаниядан голубика ва малина кўчатлари олиб келинди.
Вилоятда бу каби иссиқхоналар кўламини ошириш мақсадида 511 гектар ер майдони ажратилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, улар фойдаланилмай турган адирликларда барпо этилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг