Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
Андижон вилоятида 5 киши спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк спиртлик ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг