Андижонда 400 мегаваттлик фотоэлектрстанция қурилишига старт берилди
Фото: “Халқ сўзи”
Водийда ягона ҳисобланган йирик лойиҳа ишлари Хитой Халқ Республикасининг "Poverchina interneyshnl group” корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фотоэлектрстанцияни ишга тушириш орқали йилига 700 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга 212 миллион кубметр табиий газ тежаш ҳамда 294 минг тонна зарарли иссиқхона газлари чиқишининг олди олинади.
— Лойиҳанинг биринчи босқичи 2024 йилнинг апрель, иккинчи босқичи эса ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, дейди, —“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ахборот хизмати раҳбари Мухлисахон Собирова. – Унинг ишга туширилиши натижасида вилоятда электр таъминотидаги муаммолар ҳам ижобий ечим топиши кутилмоқда.
“Янги Андижон” массивида бунёдкорлик ишларига киришиш олдидан тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган ҳар икки давлат вакиллари лойиҳанинг аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг