Андижонда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Андижон вилоятида 2,3 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Асака туманида жойлашган «О. Т.» МЧЖга қарашли сув чиқариш насосини ўзбошимчалик билан тақмоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 365 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ҳ.Д.» оилавий корхонаси масъул шахслари «Мустақилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудидаги паррандачилик фермасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 322,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Д. «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 222,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг