Андижон вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди
Хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимияти ва “PowerChina International Group Limited” компанияси ўртасида Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартларини белгиловчи шартнома имзоланган эди.
Мазкур келишувга асосан қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берилди. Станциянинг дастлабки 100 МВт қуввати 2024 йил 1 апрелга қадар ва тўлиқ қуввати 2024 йил 30 ноябрда ишга туширилиши режалаштирилган.
Станция ишга тушгандан сўнг йилига 700 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 212 млн куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 294 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фойдаланилмайдиган ер майдонлари танланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг