Андижон шаҳрида заргарлик кластери иш бошлади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 18 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар салмоғи тобора ортиб бормоқда. Андижон шаҳрида иш бошлаган заргарлик кластерида ҳам заргарлар учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ишлаб чиқариш цехи, кўргазма зали ва сотув бўлими ташкил этилган. Харидорлар учун эса тамаддихоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари мавжуд.
— Авваллари заргарлар тарқоқ ҳолатда ишлашган, — дейди «Ayista Gold» корхонаси раҳбари Иродахон Неъматова. — Бу зарурий қулайликларнинг етишмаслигига сабаб бўлди. Масалан, хомашёни сотиб олиш, ишлаб чиқариш борасида бир қанча муаммолар мавжуд эди. Эндиликда барча масалалар ижобий ечим топди.

Айни пайтда ушбу кластерда 50 та иш ўрни яратилди. Улар томонидан бир йилда 200 хил турдаги 60 килограмм заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг