Андижон делeгацияси Хитойдаги халқаро форумда

14:21 13 Сентябр 2024 Жамият
365 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хитойнинг Фуцзянь провинцияси Сямынь шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари ҳам иштирок этди. Тадбир давомида хитойлик ҳамкорлар билан 100 миллион долларлик қийматга эга 5 та истиқболли лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди. Уларни ҳаётга жорий этиш борасидаги чора-тадбирлар белгиланмоқда. Жумладан, чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича "Жин Минг" энергетика компанияси билан 250 миллион доллар қийматдаги муҳим меморандум имзоланди. Лойиҳа Андижон тумани ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари келгуси ойдан бошланишига келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер