Андижон делегацияси Германияда дуал таълим тизими бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди
Андижон вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ҳамда Андижон туманидаги 3-техникум вакилларидан ташкил топган делегация Германиянинг Лейпциг шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Сафарнинг асосий мақсади дуал таълим тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат эди.

Ташриф чоғида делегация аъзолари Германиянинг «Zentrum für Aus-und Weiterbildung Leipzig GmbH (ZAW-Leipzig)» марказида электро-техника, металларга ишлов бериш ва гастрономия (ошпазлик) йўналишларида олиб борилаётган ўқув-амалий машғулотлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мутахассислар ўртасида самарали мулоқот ва фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида «ZAW-Leipzig» раҳбарияти билан келгусидаги ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш, хусусан Андижон туманида дуал таълим тизимини амалиётга татбиқ этиш бўйича келишувларга эришилди. Сафар касбий таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга хизмат қилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг