«Андижон биокимё заводи» 101,3 млрд сўмга хусусийлаштирилди

12:03 12 Июль 2024 Иқтисодиёт
291 0

Фото: «Андижон биокимё заводи»

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, «Андижон биокимё заводи» устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялар пакети 101,3 млрд сўмга «Jasminе Gold Group» МЧЖга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, ушбу жараёнга «Abrau capital» компанияси хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган. Консультант томонидан «Андижон биокимё заводи» устав капиталидаги давлат акция пакетларини яхлит пакет (96 фоиз) сифатида сотиш бўйича таклифлар қабул қилинган.

Натижада, сотиб олиш учун қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган, келажакда Корхона фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлай оладиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ давомийлигини шакллантиришга салоҳиятли бўлган «Jasminе Gold Group» МЧЖ энг юқори нарх таклифи билан савдо ғолиби деб топилган.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Маълумот учун, 2023 йилда «Андижон биокимё заводи» томонидан 1 млн дал спирт ишлаб чиқарилган бўлиб, соф фойдаси 10,1 млрд сўмни, соф активлари 71,5 млрд сўмни ва жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер