Анъанавий август анжумани бўлиб ўтди

17:09 02 Сентябр 2020 Жамият
1270 0

Чиноз туманида «Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув – барқарор тараққиёт гарови» шиори остида анъанавий август анжумани бўлиб ўтди. Карантин чекловларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилган ушбу тадбирди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши депутати Носиржон Аминов ва тумандаги барча секторлар ҳамда таълим муаcсасалари раҳбарлари, ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таълимга бўлган эътибор, педагоглар зиммасидаги долзарб вазифалар, ўқув дарсларини янгича шаклда ташкил этиш, 5 та муҳим ташаббус доирасида ўқувчиларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланишда тўгаракларни ўрни беқиёс эканлиги борасида фикр билдирдилар.

Йиғилиш сўнггида халқ таълими бўлимига туман ҳокимлиги томонидан тор, рубоб, доира, скрипка, гитара ва ғижжак каби мусиқа асбоблари, копток, шашка, шахмат, теннис ракеткалари ҳамда волейбол сеткаси сингари спорт жиҳозлари, 54 номдаги бадиий адабиётлар тўплами, салоҳиятли ўқувчилар учун робототехника йиғма ускуналарини тақдим этилди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ
(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?