Ана холос, катта сенсация: Ҳусановсиз «Манчестер Сити» Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоаси катта сенсация қайд этди. Улар мусобақанинг асосий фаворитларидан бири саналган «Манчестер Сити»ни драматик тарзда мусобақадан чиқариб юборишди. Қўшимча вақтга чўзилган ўйин 4:3 ҳисобида якунланди ва инглизлар мусобақани тарк этди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида «Сити» ҳисобни очди. Бернарду Силва яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ бу голдан сўнг «Ал Ҳилол» фаол ҳаракатга ўтиб, қарши ҳужумлар уюштиришни бошлади. Улар биринчи таймда бир қанча вазият яратди, аммо зарбаларни аниқ якунлай олишмади.
Иккинчи тайм эса кучли қарама-қаршиликлар билан давом этди. 49-дақиқада «Сити» ҳимоячилари йўл қўйган хатодан сўнг Маркос Леонардо бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Орқасидан Малком жамоасини олдинга олиб чиқди ва «Ал Ҳилол» 2:1 ҳисобида устунликка эришди.
Бироқ «Манчестер Сити» тез жавоб қайтарди. Эрлинг Ҳоланд рақиб жарима майдонида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни яна тенглаштирди — 2:2.
Қўшимча вақтда жамоалар курашни давом эттирди. 98-дақиқада Калиду Кулибали бурчак зарбасидан кейин бош билан зарба бериб, «Ал Ҳилол»ни яна олдинга олиб чиқди. Аммо «Сити» таслим бўлмади. 103-дақиқада Фил Фоден бурчакдан узатилган тўпни аниқ зарба билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди.
Шундан кейин ҳал қилувчи гол ҳам яқинлашди. 112-дақиқада Маркос Леонардо ўз дублини расмийлаштириб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» «Интер»дан кейин мусобақанинг яна бир йирик қурбонига айланди. «Ал Ҳилол» эса катта ғалаба эвазига чемпионлик учун курашни давом эттиради.
Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур учрашувда майдонга туширилмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг