Амурдаги заводда содир бўлган ёнғин ва Москвадаги хостелда вафот этган меҳнат мигрантлари юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги баёноти

00:00 09 Октябр 2021 Жамият
707 0

Фото: ТММА

Бугун Россия Федерацияси Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари тақдим этган дасталбки маълумотларга кўра, ушбу фожеа оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.

Шунингдек, Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани билан боғлиқ ҳолат ҳам Ўзбекистон Республикаси дипломатик органлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган 3 нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли.

Ушбу ҳолатлар бўйича тергов тадбирлари расмий хулосаси олингач қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?