«Амир Темур жанговар байроғи» Самарқандга олиб келинди

22:45 17 Январь 2023 Сиёсат
1022 0

Фото: Халқ сўзи

Давлатимиз раҳбари қарори асосида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳарбий анъаналарни янада мустаҳкамлаш мақсадида «Амир Темур жанговар байроғи» учун мусобақаси йўлга қўйилганидан хабарингиз бор.

Фото: Халқ сўзи

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Президентимиз Фармони билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Айбек Саидов «Генерал-майор» ҳарбий унвони ва «Амир Темур жанговар байроғи» мукофоти билан тақдирланди ва қўмондонга «Амир Темур жанговар байроғи» топширилган эди.

Фото: Халқ сўзи

Бугун ушбу байроқ Самарқандга олиб келинди. Дастлаб Булунғур ва Жомбой туманларидаги марказий кўчаларда, сўнг Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ҳарбийлар, депутатлар, ёшлар, спортчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида «Амир Темур жанговар байроғи» кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Фото: Халқ сўзи

Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва барча самарқандликларни «Амир Темур жанговар байроғи» қўлга киритилгани билан табриклади ва бу барча учун ғурур, ифтихор эканини таъкидлади.

Фото: Халқ сўзи

Тадбирдан кейин Амир Темур ҳайкали олдида байроқ билан эсдалик суратлари тарихга муҳрланди ва Регистон майдонида ҳарбий парад ташкил этилиб, шаҳар кўчалари бўйлаб «Амир Темур жанговар байроғи» тантанали олиб ўтилди.

Фото: Халқ сўзи

Ушбу тадбир ёшларимизнинг буюк аждодларимизга муносиб мард ва жасур, она Ватанга садоқат руҳида камол топиши учун хизмат қилиши билан ғоятда аҳамиятлидир.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?