Америкалик сержант Россияда тўрт йилга «кесилди». Пентагон ҳам унга чора кўради
Америкалик сержант Гордон Блэк Россияда қарийб тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. «Унга нисбатан зўравонлик ва ўғирлик ҳолати билан иш қўзғатилган», деб ёзади Германиянинг DW нашри.
Владивосток суди Гордон Блэкни россиялик севгилисини калтаклаш ва ўғирлик қилишда айбдор, деб топди. Блэк ўз айбини қисман тан ҳам олган. Суд америкалик зобитни қўйилган айбловлар учун 3 йил 9 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Маълум бўлишича, Гордон Блэк ва Александра Вашчук (сержантнинг севгилиси) танишувлар иловаси орқали танишишган. Жанубий Кореяда хизмат қилаётганда Блэк май ойида Владивостокда яшовчи севгилисини кўргани келган. Жуфтлик тез орада жанжаллашиб қолишгач, Гордон Блэк қизга зўравонлик ишлатади. Шунингдек, қиз ўз аризасида ҳамёнидан 10 минг рубль ўғирланганлигини ҳам қўшиб қўяди.
34 ёшли Гордон Блэк Жанубий Кореяда ҳарбий хизмат сафарида бўлган. Хизмат вазифаси тугагач у АҚШга қайтиши керак эди. Пентагон АҚШ ҳарбий хизматчиларининг Россияга рухсат этилмаган ҳар қандай саёҳати қатъиян тақиқланганини ва Блэкнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ички текширув ўтказаётганини айтди.
Ҳозирча АҚШ томони ҳарбий хизматчисини қайтариб олиш борасида бирор ҳаракат амалга оширмади. Гордон Блэкнинг адвокатлари ҳозирда судга апелляция киритиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг