“Амалий санъат дурдоналари” номли кўргазма очилди
3 июль куни “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги доирасида Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали Тошкент тарихи музейида “Амалий санъат дурдоналари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазма музейнинг “Этнография” фондида сақланаётган амалий санъат коллекцияларидан миллий либослар, дўппилар, миллий матолар, тўқувчилик, мисгарлик ва кулолчилик ашёларидан ташкил топган. Бунда ХIХ – ХХ асрлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига оид миллий либослар, дўппилар, матолар, кандакорлик, каштадўзлик ва ёғоч ўймакорлиги ашёлари намойишини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз кўргазма 7 июлга қадар давом этади!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг