Алишер Қодиров Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» намойишлари ўтказилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Фото: Архив сурат
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба муносабати билан Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» намойишлари ўтказилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Ўлмас полк» — «юмшоқ куч» намойиши, совет бирлигига тарғибот қуроли эканлигини тушунмаган қолмади.
Биз бундай намойишларга қаршимиз!
Инсониятнинг фашизм устидан ғалабасида ўзбек халқининг сезиларли иштироки бор. Оталаримизнинг босқинчилар ва бузғунчи миллатчиларга қарши озодлик учун курашлари қиёматгача хотирланиши ва қадрланиши керак.
Биз учун қадрлаш уларнинг суратларни шаҳар бўйлаб кездириш эмас, руҳларига дуолар қилиш, улар учун у дунёнинг яхшиликларини тилашдир.
Шаҳидларимизнинг пок хотирасини қадрлаш керак, манфур сиёсий мақсадларга яна бир марта қурбон қилиш эмас!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг