Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрига янги раҳбар тайинланди

14:08 22 Октябр 2021 Маданият
1032 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида шу йилнинг 21 октябрь куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директор этиб тайинланди.

Шу кунга қадар мазкур лавозимда муваффақиятли фаолият юритиб келган Маҳмуд Муродов раҳбарият ва жамоа иштирокида нафақага кузатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?