Александр Усик камарларидан биридан маҳрум бўлди
Архив фото
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Спортчининг таъкидлашича, 2024 йилнинг 21 сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Даниел Дюбуа ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечмоқда.
«IBF камари 2024 йил 21 сентябрдаги жанг учун сизга совғамдир. Дунё кучлиларни севади. Дўстингиз, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик», дейди украиналик боксчи.
Усик 2024 йил 18 май куни ўша пайтда WBC камарига эга бўлган британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди. Усик Тайсон Фьюрини мағлуб этиб, 25 йил ичида илк бор WBA, WBO, WBC, IBO ва IBF камарлари эгасига айланганди.
Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги шу йилнинг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг