Акушерлик ва гикенология маркази лаборатория ходимлари халқаро скрининг дастурида иштирок этмоқда — ССВ

14:02 26 Февраль 2023 Жамият
782 0

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наталья Нодирхонованинг айтишича, марказ лаборатория мажмуасида 160 турдан ортиқ ноёб лаборатор таҳлиллар ўтказиб келинмоқда. Хусусан:

— Клиник ва биокимёвий лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, таҳлиллар серологик, микробиологик, фермент билан боғлиқ иммуносорбент, цитологик, гистологик, генетик диагностика усуллари орқали амалга оширилади.

— Гемостаз лабораториясида замонавий автоматик коагулометрда гемостаз, антифосфолипид синдроми, тромбофилия ва ДВС-синдроми, қон томир тромбоцитлари ҳолатини баҳолашга имкон берувчи кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Клиник иммунология лабораториясида ОИТС блоки яратилган бўлиб, бу ерда дастлаб ОИВ, гепатит В ва С диагностикаси ўтказилган бўлса, бугунги кунда махсус иммуноглобулинлар М, G TORCH инфекцияларини аниқлайдиганган ИФА ва ИХЛА усули билан серологик таҳлиллар бажариляпти.

Улар репродуктив гормонларнинг қондаги таркиби, қалқонсимон без ҳолати, буйрак усти безлари гормонлари, ҳомиланинг хромосома аномалияларини аниқлаш имконини бермоқда.

Лабораторияда ПЗР блоки ҳам бўлиб, у ДНКни реал вақтда ўрганишга имкон берадиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Бактериологик лабораторияда қатор муҳим анализлар, жумладан, ажратилган микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш, сифилис ва бруцеллёз учун серологик, стериллик ва гемокултура учун қон текшируви каби кўплаб таҳлиллар ўтказиб келинмоқда.

Ўтган йили очилган цитология лабораторияси эса хотин-қизлар ўртасида саратон тарқалишининг олдини олиш ва эрта ташхис қўйишда катта имкониятларга эга.

Лабораториямиз ходимлари ЖССТ ва ЮНФПА томонидан Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳри ва Қозоғистон Республикасида ташкил этилган бачадон бўйни саратони скрининги бўйича пилот лойиҳада иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён қилиб келишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер