АКТ орқали ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ўғрилик жиноятларига нисбатан жазо чоралари кучайтирилади — Қонун лойиҳаси

13:21 12 Апрель 2022 Жамият
965 0

Illyustrativ foto

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан ахборот-коммуникация тизимлари орқали ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ўғрилик жиноятларини содир этганларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда. 

Яъни ахборот технологияларидан ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодекси 168-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан ахборот тизимига рухсатсиз кириб ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган ўғирлик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодекси 169-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон пул маблағларини яшириш равишда талон-торож қилишнинг олдини олишга, ушбу турдаги жиноятларни квалификация қилишда аниқ норма белгиланишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер