Ахборот технологияларига қизиқувчи энг фаол қизлар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатига юборилади

11:51 26 Март 2024 Жамият
324 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни IT соҳасига қизиқтириш ҳамда шу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Рақамли авлод қизлари-2024» Республика танлови бўлиб ўтмоқда.

Тадбир жорий йилнинг 29 мартига қадар давом этади, унда офлайн тарзда 200 нафарга, онлайн шаклда эса 3000 нафарга яқин қизлар қамраб олинди.

Бу йилги тадбирда:

— Digital Art,

— 3D Modelling,

— Сунъий интеллект,

— Стартап лойиҳалар,

— График дизайн каби йўналишларда гибрид дарслар ўтказилмоқда.

Шунингдек, бу йил илк бора лойиҳа доирасида «Лидерлар мактаби» йўналиши қўшилган бўлиб, унда мустақил лойиҳалар устида ишлаш ҳамда IT соҳасида халқаро грантлар ютиш ҳақида маълумот берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер